Усик ва Кроуфорд иштирокида тарихий бокс кечаси бўлади

14 ноябр куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да профессионал бокс кечаси ўтказилади. Тадбирда икки Олимпиада совриндори иштирок этиб, бир вақтнинг ўзида икки чемпионлик жанги ташкил қилинади. Кечанинг асосий юлдуз меҳмонлари Александр Усик ва Теренс Кроуфорд бўлади. Ташкилотчилар тадбирни спорт байрами ва тарихий воқеа сифатида таъкидламоқда.
Ноябрь ойида Тошкент шаҳрида катта спорт байрамига айланадиган профессионал бокс кечаси ташкил этилади, деб хабар берди Lift Promotions компанияси.
14 ноябр куни "Ҳумо Арена"да Ўзбекистон тарихидаги энг ёрқин жанг кечаларидан бири ўтказилиши белгиланган. Унда икки Олимпиада совриндори иштирок этади ва бир вақтнинг ўзида икки чемпионлик жанги ҳам ташкил қилинади.
Тадбирнинг асосий юлдуз меҳмонлари сифатида профессионал бокснинг машҳур вакиллари Александр Усик ҳамда Теренс Кроуфорд келиши маълум қилинди. Турнир ташкилотчилари бу кечани нафақат спорт, балки тарихий воқеа сифатида ҳам таъкидламоқда.































Изоҳлар 0
…