date

Сизга эҳтиром, қадрли устозлар

Сизга эҳтиром, қадрли устозлар

Ҳар бир инсоннинг ҳаёт йўли бир китобга ўхшайди. Кимдир уни шунчаки варақлаб ўтади, яна кимдир эса уни олтин ҳарфлар билан ёзиб қолдиради. Прокуратура ва бюро органларида йиллар давомида ҳалол ва фидойилик билан хизмат қилган Тангриберган Шарифовнинг ҳаёти ҳам ана шундай ибратли саҳифалардан иборат.

Бугун у меҳнат фахрийси сифатида эл эътиборида, шогирдлар эҳтиромида “1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бугун Тангриберган Шарифовнинг хонадони ҳар қачонгидан ҳам гавжум.

Бу кун шогирдлар учун нафақат устозни табриклаш, балки унга бўлган ҳурмат ва миннатдорликни ифода этиш, йиллар давомида берилган сабоқларга эҳтиром кўрсатиш имконияти ҳамдир. Шу боис улар қўлида самимият рамзи бўлган совғалар, қалбида эса устозга аталган илиқ тилаклар билан хонадонга ташриф буюришди.

Файзли дастурхон атрофида самимий суҳбат. Опа-сингиллар, ака-укалар, оила аъзолари ва шогирдлар бир даврага жам бўлишди. Суҳбат чоғида хизмат йиллари, қийин вазиятларда топилган ечимлар, устознинг қатъияти билан боғлиқ кўплаб воқеалар ёдга олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сизга эҳтиром, қадрли устозлар