date

Чорвоқ йўналишига автобус қатнови вақтинча тўхтатилди

Чорвоқ йўналишига автобус қатнови вақтинча тўхтатилди

“Машинасозлар” метро бекатидан Чорвоқ шаҳрига қатнаб турган 1226-сонли шаҳарлараро автобус йўналиши вақтинча тўхтатилди. Илк маълумотларга кўра, қатновлар кейинги йилгача тикланмаслиги мумкин.

Ушбу автобус йўналиши жорий йил 1 июлдан ишга туширилган бўлиб, қисқа муддат ичида ҳам маҳаллий аҳоли, ҳам сайёҳлар учун жуда машҳур бўлган эди. Автобуслар ҳар куни “Машинасозлар”дан Хумсон орқали Чорвоққа 90 дақиқалик интервал билан қатнаган. Биринчи рейс соат 6:00 да йўлга чиқса, охирги қатнов 20:30 да амалга ошириларди. Йўл вақти тахминан 1,5 соатга тенг бўлган.

Йўналишда 47 йўловчига мўлжалланган замонавий MAN RR3 туристик автобуслари хизмат кўрсатган. Уларда кондиционер ва қулай ўриндиқлар мавжуд бўлиб, йўл ҳақи 25 минг сўм этиб белгиланган. Тўловни ҳам нақд, ҳам пластик карта орқали амалга ошириш имкони бўлган.

Автобуслар Махтумқули кўчасидан ҳаракатланиб, “Янги Ўзбекистон” боғи, Хўжакент турар-жой массиви ва Чиноркент дам олиш маскани орқали ўтиб, Хумсон қишлоғи орқали Чорвоққа йўналган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чорвоқ йўналишига автобус қатнови вақтинча тўхтатилди