Ветнамда “Буалой” тўфони кучли шамол ва ёмғир олиб келиб, камида 13 киши ҳалок бўлди, 46 киши жароҳат олди. Бир нечта одам бедарак йўқолган.
Тўфон қирғоққа урилиб, уйларни вайрон қилди, электр тармоқларини узди ва йўлларни сув босди. Кечга яқин у заифлашиб, Лаос томон кетди.
Ҳукумат маълумотига кўра, 44 мингдан ортиқ уй зарар кўрган, минглаб гектар экин майдонлари сув остида қолган. Ўн минглаб оилалар электрсиз қолди.
Бош вазир фавқулодда хизматларни сафарбар қилди. Мутахассислар кучли ёмғир ва сув тошқини хавфи давом этаётганини огоҳлантирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар