Porsche акциялари душанба куни 7 фоиздан кўпроққа пасайди. Сабаб — компания электромобиль ишлаб чиқариш режаларини кечиктиришини эълон қилди. Бу 2025-йил даромадларига салбий таъсир қилиши кутилмоқда.
Талабнинг пасайиши туфайли Porsche EV ишлаб чиқаришни секинлаштирмоқда. Volkswagen ҳам модел қаторини янгилаш учун катта харажатлар режалаштирганидан сўнг, унинг акциялари ҳам тушиб кетди.
Porsche фойда маржасини 7 фоиздан 2 фоизгача камайтиришини айтди. АҚШ божлари, Хитойдаги бозор пасайиши ва электромобилларга ўтишнинг сустлиги асосий муаммо сифатида кўрсатилди.
Янги EV моделларининг чиқиши кечиктирилади, ёнилғи двигателли ва гибрид машиналар эса давом эттирилади. Мутаҳассислар бу қарорни Европада автомобил саноатининг Хитой рақобати ва иқтисодий қийинчиликлар билан боғлашмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!