date

Ифлос ҳаводан ҳимояда меваларнинг самараси аниқланди

Ифлос ҳаводан ҳимояда меваларнинг самараси аниқланди

Амстердам шаҳрида ўтказилган Европа нафас олиш жамияти (ERS) конгрессида Буюк Британиянинг Лестер университети олимлари ҳаво ифлосланишидан ҳимояланишнинг оддий усули ҳақида тадқиқот натижаларини тақдим этди.

Мутахассислар Буюк Британия Биобанкининг 200 мингга яқин иштирокчилари маълумотларини таҳлил қилиб, хулосага келишди: агар инсон кунига камида тўртта ёки ундан ортиқ хўл мева истеъмол қилса, ўпкалар ҳаводаги зарарли заррачалар таъсиридан қисман ҳимояланиши мумкин.

Тадқиқотда айниқса аёлларда бу таъсир яққолроқ намоён бўлгани қайд этилди. Чунки улар мева истеъмолини кўпроқ йўлга қўйган. Эркаклар эса ўртача ҳисобда камроқ меваларни тановвул қилгани боис ҳимоя таъсири унчалик кучли кузатилмаган.

Олимлар бу ҳолатни мевалар таркибидаги антиоксидантлар ва яллиғланишга қарши моддаларнинг кўплиги билан изоҳлашмоқда. Уларнинг фикрича, ушбу бирикмалар ҳаво ифлосланишидан келиб чиқадиган салбий таъсирни қисман камайтиради.

Шу билан бирга, олимлар таъкидлашича, соғлом овқатланиш экологик чораларнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди. Бироқ мева ва сабзавотларга бой рацион, айниқса катта шаҳарларда яшовчилар учун қўшимча ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Қизиғи шундаки, олимлар манго истеъмоли ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, ушбу мева ҳар куни тановвул қилинса, таркибида шакар миқдори юқори бўлишига қарамасдан диабет хавфини пасайтириши мумкинлигини билдиришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Ифлос ҳаводан ҳимояда меваларнинг самараси аниқланди