Ўзбекистонда эндиликда М (йўловчи ташувчи) ва N (юк ташувчи) тоифадаги импорт автомобиллар экологик сертификат олиш мажбуриятидан озод этилди, деб uz24.uz хабар берди.
Янги тартибга кўра, экологик сертификат талаб қилинмайди, аммо автомобиллар Евро-4 ёки ундан юқори экологик стандартларга жавоб бериши шарт. Текширув фақат умумий техник регламент асосида хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилади.
Талаб гибрид автомобилларга ҳам тааллуқли, электромобиллар эса истисно қилинган.
Импортчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
– Ишлаб чиқарувчи ёки дилер томонидан берилган Евро-4 ёки ундан юқори стандартларга мувофиқлик хати.
– Ишлаб чиқарувчи мамлакатда Евро-4 дан паст автомобиллар ишлаб чиқаришни тақиқловчи қонун ҳужжатлари.
– Евро-4 ёки ундан юқори стандартларга мувофиқликни тасдиқловчи бошқа техник ҳужжатлар.
Агар лаборатория синови орқали текшириш имкони бўлмаса, сертификатлаштириш органлари импортчи тақдим этган ҳужжатлар асосида автомобилни расмийлаштиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!