13:13 / 08.06.2021
3 022

«Муаммо машинанинг қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул топишида» — Алишер Қодиров


Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида баъзи давлат компаниялари боқиманда эканини тан олди ва уларни ўзгартириш зарурлигини билдирди.


«UzAuto Motors’ни олайлик. Унинг ялпи ички маҳсулотда 35 триллион сўмлик улуши бор. Гап ҳатто бунда ҳам эмас. Биз у ерга шунча йилдан бери сармоя киритганмиз. Автомобиль сотиб олиш учун маблағ етишмаслигидан халқ азият чекмоқда. Муаммо машинанинг қимматлигида эмас. Муаммо шундаки, одамлар кам пул ишлаб топяпти. Харид қилиш қобилияти паст. Ҳозир божхона божларини бекор қилсак, Gentra сегментида 14 минг долларлик автомобил кириб келади. Масалан, Gentra’ни 17 мингдан сотишяпти. Тан оламан, қиммат, мен буни қўллаб-қувватламайман. Бироқ, очиб қўйсак 14 минг долларлик машина киради. Иккита савол. Сифати майли. Мен тан оламан - Volkswagen Gentra’дан яхшироқ. 
Бироқ, божларни олиб ташласак, машиналар сони бирданига икки баробар кўпаяди. Хўп, унда нима қилиш керак бўлади? Мен биламан, одамлар ҳалол ишлаб топган пулига юқори сифатли машина сотиб олишга ҳақли. Бунга тўлиқ қўшиламан ва уни қўллаб-қувватлайман. Мен UzAuto Motors қиммат машиналарини бемалол сотиши тарафдори эмасман. Бу ерда улар мени кўп жиҳатдан тушунмайди. Мен Ўзбекистонда рақобатбардош ва нормал автомобилсозлик саноатига босқичма-босқич ўтиш тарафдориман.

Бироқ, нега ҳозирги пайтда божхона тўловларини камайтирмасликни таклиф қиляпман? Сабаби, бу барибир содир бўлади, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлганида. Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлганида, бу табиий равишда рўй беради, божхона тўловлари бизга боғлиқ бўлмай қолади. Аммо бизда ўнлаб йиллар давомида халқнинг триллионлаб сармоясини киритган ишлаб чиқарувчимизни ўзгартириш имконияти бўлса, буни шунчаки болта билан чопиб, ташқи ишлаб чиқарувчиларга ўз бозоримизни очиб бера олмаймиз», деди Алишер Қодиров.

У Япония ва Корея тажрибаси ҳақида гапириб, 1980-йилларгача ташқи ишлаб чиқарувчилар учун тўлиқ ёпиқ мамлакат бўлганини маълум қилди.
«Одамлар нима талаб қилса, шундай бўлиши керак. Аммо буни шундай моҳирлик билан қилиш керакки, бунда иқтисодиётни бузиш эмас, балки унга ёрдам бериш зарур. Биз иқтисодиётни қурмоқдамиз, ялпи маҳсулотнинг 35 триллион сўмлик қисмини сақлаб қолиш ёки сақлаб қолмасликни муҳокама қиляпмиз. Агар давлат ҳозирда автомобилсозлик саноатини қўллаб-қувватламаса, у қулаб тушади. Ва биз ЖСТга аъзо бўламиз, аммо бизда ўз автомобилсозлик саноатимиз бўлмайди. Ҳозир қиммат ва сифатсиз автомобилни сотиб олиш орқали соҳани қўллаб-қувватлаяпмиз, буни шундай қабул қилиш керак», деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Муаммо машинанинг қимматлигида эмас, балки одамлар кам пул топишида» — Алишер Қодиров