date

Қайси касалликларда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?

Қайси касалликларда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги автомобилда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган ҳолатлар рўйхатини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Лойиҳага кўра, 17 турдаги касаллик ва тиббий ҳолатда ҳайдовчилар ҳамда йўловчиларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади. Улар орасида қовурға, елка ёки умров суякларининг синиши, сурункали юрак ва ўпка касалликларининг оғир босқичлари, бронхиал астма (IV босқич), 40 дан юқори БМИ билан семизлик, паст бўйлик (150 см дан паст), кўкрак соҳасидаги тери касалликлари ва яқинда ўтказилган операсиялар бор.

Ҳомиладорлик ҳам рўйхатдаги сабаблар сирасига киритилган. Бундай ҳолатда фуқароларга QR-кодли электрон тиббий маълумотнома берилади. Унинг амал қилиш муддати 6 ой этиб белгиланган.

Мутасаддилар ушбу ташаббуснинг мақсади — соғлиғи хавф остида бўлган фуқаролар учун қулай шарт-шароит яратиш ва тиббий эҳтиёжларни инобатга олишдан иборатлигини таъкидламоқда.

Ҳужжат ҳозирча муҳокама босқичида ва ҳали кучга киритилмаган. Шу боис, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳозирча қонуний асосга эга эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қайси касалликларда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади?