
Санкт-Петербургда такси соҳасида чет элликлар фаолиятига жорий этилган чекловлар амалга киргач, қисқа фурсат ичида агрегаторлар томонидан 58 мингдан зиёд мигрант-ҳайдовчи аккаунти ўчириб қўйилди.
Маълум қилинишича, ҳар куни ўртача 20 та қонунсиз таксист аниқланмоқда. Улар мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юборилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Август ойидан буён такси компанияларида ҳайдовчилар учун бўш иш ўринлари ҳам сезиларли камайган. Агрегаторлар маълумотида айтилишича, ҳайдовчилар сони тахминан 12 фоизга қисқарган, аммо бундай камайиш шаҳар йўлларида транспорт оқимига жиддий таъсир кўрсатмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.