Фото: Cnevpost
«Хитойча Google» деб аталувчи Baidu технологик компанияси ўзининг биринчи машинасини — Apollo робот-автомобилини тақдим этди. У ноодатий кузов конструкцияси ва шишали томга эга, бошқарув органлари йўқ, ҳайдовчисиз бошқариладиган концепт-кар кўринишини олган. Машина юзни таниш ва «ўрганиш» имкониятига эга, бешинчи даражали автопилот бошқарув тизими билан жиҳозланган, деб хабар беради Motor.
Apollo салонига кириш «чайка қаноти» деб аталувчи тўлиқ автоматик эшиклар орқали амалга оширилади. Рулининг йўқлиги сабаб олд панелга улкан эгилган дисплей жойлаштирилган бўлиб, журналистлар уни «уй кинотеатри» деб атамоқда. Унинг қаршисида эса робот-автомобиль функцияларини бошқаришга ёрдам берадиган экран ва иккита Zero Gravity ўриндиғи жойлашган.
Apollo’нинг «ақлли» тизимлари юзни, овозли буйруқларни таниш ва мунтазам ривожланиш орқали ўзини такомиллаштириб бориш имкониятига эга. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, бу машинани турли сценарийлар асосида ҳаракат қилишга қодир роботга яқинлаштиради. Бундан ташқари, Baidu’нинг «тўнғичи» инсон омили талаб этилмайдиган бешинчи даражадаги автопилотга эга бўлган.
Хитойликлар ҳозирча Apollo’га оид бирор режасини эълон қилмаган. Аммо компания машинанинг намойиши билан тўхтаб қолиш ниятида эмас: Baidu раҳбари Робин Ли Янхунянинг сўзларига кўра, «ақлли» автомобиль яқин икки-уч йил ичида пайдо бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди