Шу кунларда Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятларида Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси кўмагида “Корея фестивали-2016” маданий тадбири ўтказилмоқда. Мазкур фестиваль доирасида Тошкентда 17 октябрь куни “Корея киноси кунлари”га расман старт берилди.
Бу ҳақда хабар қилган Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Квон Ён У ўз нутқининг бошини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига аталган ҳамдардлик сўзлари билан бошлади. Элчи мазкур фестиваль Ўзбекистонда яшовчи барча миллат вакилларини Корея маданияти билан танишиши учун имконият яратишини таъкидлади.
Самарқанд шаҳрида “Корея киноси кунлари” 18 октябрда очилган бўлса, Бухорода 19 октябрда очилиши мўлжалланган.
“Корея киноси кунлари” Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да 20 октябргача, Самарқанддаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида 21 октябргача ва Бухоронинг мусиқа драма театрида 22 октябрга қадар давом этади.
“Корея фестивали” давомида Корея миллий мусиқа ва рақс концерти, Корея миллий ўйинлари, расмлар танлови ва шу каби қатор қизиқарли маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади