Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Маданият вазирлиги ҳамда Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида сайёҳларни жалб қилиш ва сайёҳлик ҳудуди сифатида минтақанинг жозибадорлигини ошириш мақсадида қадимий Арк қалъасида театрлаштирилган томошалар намойиш этилмоқда.
Арк қалъасида томошабинлар Бухоро амирининг расмий чиқишига гувоҳ бўлади. Ҳарбий вазирнинг амирликдаги тинчлик ҳақидаги маърузаси тингланади. Шундан сўнг амир Византия, Афғонистон, Франция ва Эрондан ташриф буюрган хорижий элчиларни қабул қилиб, улар учун кичик концерт дастурини уюштиради. Якуний қисмда эса сарой вакиллари Бухоро Амирининг ёзги саройини тарк этишади.
Аввалроқ Хивада ҳам мана шундай лойиҳа йўлга қўйилганди. Унда томошабинлар Ичан-қалъанинг қишки саройида хоннинг расмий қабулига кириш, Эрон, Хитой ва Россиядан келган хорижий элчиларни қабул қилиш каби маросимларни кузатади. Якуний қисм кичик концерт дастури билан якунланади.
Ҳозирда Самарқанд, Шаҳрисабз, Қўқон каби тарихий марказларда ҳам мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Матбуот хизмати. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди