10:21 / 07.03.2018
6 658

Тоҳир Содиқов Позилжоновга қандай ёрдам берган эди?

Тоҳир Содиқов Позилжоновга қандай ёрдам берган эди?
“Божалар” гуруҳининг яккахони Жаҳонгир Позилжонов биз билан бўлган суҳбатда, телевидениедаги фаолиятига танқидий фикр билдирган томошабинларга жавоб бериб ўтди.

— Телетомошабинларнинг ҳар бир фикрини тўғри қабул қиламан. Тўғри, ишонмаслигингиз мумкин, лекин танқидни яхши кўраман. Чунки танқид хатоларимизни кўзгудек, ўзимизга кўрсатиб беради. Камчиликларни эса доимий равишда тўлдириб боришга ҳаракат қиляпмиз.

Одамлар эфирга узатилаётган ҳажвий кўрсатувлар ҳақида кўп салбий фикр билдиришяпти. Фурсатдан фойдаланиб бир гапни алоҳида айтиб ўтсам дегандим. Менимча, санъатга қизиққан ҳар бир инсоннинг иқтидорини намойиш этишга ҳаққи бор. Масалан, агар вақтида раҳматли Мўмин Орипов иккимизга устозимиз Тоҳир Содиқов ўз концертида чиқиш имконини бермаганида, балки биз бугун умуман саҳнада бўлмасдик. Тоҳир аканинг яккахон концертида бор-йўғи битта қўшиқ куйладик ва бу бизга кўплаб эшикларни очди. Шунинг учун ҳам бугун ижод қиламан деган ёшларга оз бўлса ҳам вақт ажратишга ҳаракат қиляпман. Кимдир эплаб кетади, ким эса йўқ. У ёғи менга боғлиқ эмас. Танқидчи ва таҳлилчи томошабиннинг ўзи, сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тоҳир Содиқов Позилжоновга қандай ёрдам берган эди?