Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев “Суғдиёна” газетасининг журналисти билан бўлган суҳбатда оиласидаги аёллар ҳақида сўз очди.
— Менда қатьият, шижоат, қаттиққўллик бўлса – отамдан, юмшоқкўнгиллик – онамдан. Онам Баҳринисо ая ўрта бўйлик, юмшоқкўнгил инсон эдилар. Бутун умри меҳнатда ўтган, оиладаги 6 фарзанднинг парвариши, рўзғор хизматларидан қадди букилса-да, ҳеч нолимаган инсон. Бутун умр дуо қилиб ўтди, дуо қилганда ҳам ўзига сўрамасди, балки бутун халқни дуо қиларди. 95 ёшларида ётган жойларидан ҳам намоз ўқиб ўтдилар.
Аёлим онамнинг дуоларини кўп олган, энди ўзи ҳам у кишига ўхшаб бораяпти. Уч қизим бор: Шукрона, Баҳрона, Муштарий. Шукрона психологияни битирди. Баҳрона ва Муштарий бу йил талаба бўлишди. Қизларимиз мактабдан ташқари илмни уйда олишди, ҳозир ўқишга ҳам қизларни машина олиб бориб олиб келади, тамом. Кўчада кўп юришмайди, ҳар ҳолда фалончининг қизи деган номлари бор. Қизларни авайлаб-асраш керак. Қиз бола кўпроқ отасидан хусусият, фазилат оларкан. Қизларимга мендан кўп нарса ўтган, бу қувонтиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади