ҲУСН
Кўрдим, кўриб қолдим унинг гул юзин,
Дилимда улғайди ғалати вулқон.
Одамнинг кўзига санчилган ҳусн
Кошкийди юракдан оқизмаса қон.
Жуда ҳам қийналиб кетди бу жоним,
Кошки ҳаммасини унута олсам.
Кошки ўтиб кетса телба шу оним,
Ўзимни ўзига танита олсам.
Ўтиб бораётир аламли кунлар,
Дудуқ дил айтолмас энг муҳим сўзни –
Бошқа гул нигоҳлар ранжимасинлар,
Кўз фақат кўраркан санчилган юзни.
ИҚРОР
Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Бекор гап, Мажнунга ўхшадим сен деб.
Юрагим ичида пишқирди тўлқин,
Мен асли оламда яшадим сен деб.
Ўликди, бир лаҳза жон қилди севги,
Лаҳзаю абадий он қилди севги.
Юракка ботириб қон қилди севги,
Мен шу тиғ — қаламда яшадим сен деб.
Дардларга қоришиқ сой оқди менга.
Тунлари олталаш ой боқди менга,
Орзу гиламида жой йўқди менга…
Воҳ, қонли гиламда яшадим сен деб.
Мағлубман ва лекин ўчим бўлмади,
Сенга сендан бошқа ечим бўлмади.
Кўзларим кулдию ичим кулмади,
Мен буткул аламда яшадим сен деб.
… Мени унутибсиз, дединг тунов кун,
Мен асли оламда яшадим сен деб.
Хайрулла Ҳамидов
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди