
Американинг Orion учувчисиз космик кемаси капсуласи Тинч океанига муваффақиятли қўнди, деб хабар беради NASA.
Қўниш Мексиканинг Қуйи Калифорния штати қирғоқларидан ғарбда жойлашган Гвадалупе ороли яқинида одатий режимда амалга ошди. Капсулани АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг «Портленд» кемаси олиб кетади.
Splashdown.
— NASA (@NASA) December 11, 2022
After traveling 1.4 million miles through space, orbiting the Moon, and collecting data that will prepare us to send astronauts on future #Artemis missions, the @NASA_Orion spacecraft is home. pic.twitter.com/ORxCtGa9v7
Бортида учта манекен бўлган Orion кемаси 16 ноябрь куни Американинг «Артемида» дастури доирасида учирилганди. 25 кундан буён давом этаётган миссия мобайнида Orion Ойни икки марта айланиб учди. Кема ичида тирик жонзотлар йўқ — унда фақат манекенлар бўлиб, улар экипажнинг бўлғуси аъзолари учун маълумотлар қайд этиб болади. Бу бортида одамлар бўлмаган кеманинг биринчи марта учириб синалишидир.
«Артемида» миссияси АҚШ Ой дастурининг биринчи босқичи бўлиб, мақсади одамларни Ойга туширишдан иборат. Иккинчи босқичда Ойни бортида экипажи бўлган кема айланиб учиши кўзда тутилган. Учинчи босқич — одамларни Ойга етказиш — 2024 йилга режалаштирилган.
Аввалроқ NASA вакили 2030 йилга келиб, астронавтлар Ойда яшайдиган ва ишлайдиган бўлишини маълум қилган эди. Говард Хунинг айтишича, NASA Orion кемаси ёрдамида одамларни Ойга тушириш имконини берувчи узоқ муддатли дастур ишлаб чиқмоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар «Артемида»нинг жорий парвози муваффақиятли кечса, унда кейинги парвоз экипаж иштирокида бўлади. Ундан кейин эса учинчи парвоз уюштирилиб, унинг доирасида астронавтлар бундан 50 йил аввал — 1972 йил декабрида «Аполлон-17» кемаси парвозидан кейин биринчи марта яна Ойга қўнади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар