date

Ўзбекистонда зилзила сезилди

Ўзбекистонда зилзила сезилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази матбуот хизмати расмий хабар эълон қилди. Жорий йил 5 ноябрь куни соат тахминан 11:00да Тожикистоннинг Суғд вилояти ҳудудида магнитудаси M=4,3 бўлган зилзила содир бўлди.

Зилзила эпицентрида ер силкинишлари кучи 5 баллни ташкил этди. Зилзила ўчоғи ер юзасидан 12 километр чуқурликда жойлашган эди.

Тошкент шаҳридан эпицентргача бўлган масофа 133 километрни ташкил этди. Ўзбекистон ҳудудида зилзила силкинишлари Сирдарё вилоятида сезилган бўлиши мумкин.

Ушбу ҳудудда ер силкиниш кучи 2-3 баллни ташкил этди. Қайд этилишича, Сирдарё вилояти Тожикистондаги эпицентрдан 54 километр узоқликда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда зилзила сезилди