date

Нойер: Биз 10 киши бўлиб ҳам тайёр эдик

Нойер: Биз 10 киши бўлиб ҳам тайёр эдик
Бавария дарвозабони ва сардори Мануэль Нойер Чемпионлар лигаси доирасида ПСЖ устидан қўлга киритилган 2:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади. "Биринчи бўлимда биз ПСЖдан яхшироқ ўйнадик, аммо қизил карточка туфайли вазият ўзгарди.

Биз 10 киши бўлиб курашишга мажбур бўлдик, лекин бундай ҳолатларни машғулотларда кўп марта синаб кўрганмиз, шунинг учун бунга тайёр эдик. Камчиликда бўлганимизда ҳужумда ўйнаш қийин бўлди, аммо ҳимояда яхши ҳаракат қилдик", – дея Нойернинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

УЕФА томонидан мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган 39 ёшли дарвозабон ПСЖ футболчиларнинг 8 та зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нойер: Биз 10 киши бўлиб ҳам тайёр эдик