06:00 / 03.06.2023
514

Дунё бўйлаб доллар гегемонлигига қаршилик кучаймоқда

Фото: Bloomberg

АҚШ Россияга қарши санкциялар киритиб, унинг валюта захираларини музлатиб қўйганидан сўнг, бошқа давлатлар долларга қарамликни камайтириш устида ишлай бошлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, “дунёда долларнинг гегемонлигига салбий муносабат билдирилмоқда”. Таъкидланишича, Россияга қарши санкциялар ва аслида унинг жаҳон банк тизимидан чиқарилиши мамлакатларга ўзини АҚШ валютасига қарамлигини эслатган.

Бразилия ва Хитой савдони ўз миллий валюталарида амалга ошириш бўйича келишувга эришган ва бу жараёнда долларни четлаб ўтишга ҳаракат қилган. Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильва апрель ойида БРИКС мамлакатлари ўртасидаги савдо учун долларга муқобил валютани жорий қилишга чақирган эди.

Доллар ҳисоб-китоблар учун олтиндан кейинги валютага айланишига ким қарор қилди? Нега иена эмас, нега реал эмас, нега песо эмас? Чунки бир пайтлар бизнинг валюталаримиз заиф эди ва бошқа мамлакатларда ҳеч қандай қийматга эга эмас эди, — деди Бразилия президенти.

Ҳиндистон ва Малайзия ўзаро савдони рупийда амалга оширишга қарор қилди. Шунга ўхшаш механизм устида иш Ҳиндистон ва Россия ўртасида ҳам олиб борилган, бироқ май ойида Reuters унинг тўхтатилганини эълон қилди.

Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (Индонезия, Малайзия, Сингапур, Таиланд, Филиппин, Бруней, Лаос, Сингапур ва Мянма) минтақавий савдо ва сармоя учун аъзо мамлакатлар валюталаридан фойдаланишни бошлашга қарор қилди.

Индонезия ҳам Жанубий Корея билан тўғридан тўғри рупия айирбошлаш бўйича шартнома имзолади ва ғалаба қозонди.

Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотларига кўра, жаҳондаги барча валюта операцияларининг қарийб 88 фоизи долларда амалга оширилади.

Bloomberg агентлигининг қайд этишича, халқаро доллар оқимларини қайта ишловчи банклар АҚШ Федерал захира тизимида ҳисоб рақамларига эга бўлгани учун улар мамлакат санкцияларига дучор бўлади.

Апрель ойида АҚШ молия вазири Жанет Еллен доллар билан боғлиқ санкциялардан фойдаланиш мамлакат валютасининг “гегемонлигига путур етказиши” хавфи борлигини тан олган эди.

Шу билан бирга, Еллен маълум сабабларга кўра доллар жаҳон валютаси сифатида қўлланилаётгани ва давлатлар учун бир хил хусусиятларга эга муқобил топиш қийин бўлишини таъкидлаган.

К2 Аsset Management тадқиқот бўлими раҳбари Жорж Бубоураснинг айтишича, у “ҳеч бўлмаганда кейинги авлод учун ҳукмрон валюта сифатида доллар ўрнини боса оладиган активларни кўрмаяпти”.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бўйлаб доллар гегемонлигига қаршилик кучаймоқда
ePN