date

45 киши ҳалок бўлди: Исроил-Гаъзо сулҳи бузиладими?

45 киши ҳалок бўлди: Исроил-Гаъзо сулҳи бузиладими?
10-октабрдан кучга кирган Ғазо сулҳи сўнгги кунларда жиддий синовдан ўтмоқда. Якшанба куни Исроил армияси Рафаҳ шаҳрида икки аскари ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг Ғазо бўйлаб зарбалар уюштирди. Бу сўнгги ҳафталардаги энг қонли кун бўлиб, камида 45 нафар фаластинлик ҳалок бўлгани айтилмоқда. Исроил бу ҳужумлар учун “Ҳамас”ни айблаган.

Вазиятдан сўнг Исроил вақтинча гуманитар ёрдам етказиб беришни тўхтатди, бироқ АҚШ босими билан душанба куни чегара пунктлари яна очилди. АҚШ махсус элчилари Стив Виткоф ва Жаред Кушнер минтақада бўлиб, келишувни мустаҳкамлаш ҳамда Ғазонинг келажаги бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Улар сулҳнинг иккинчи босқичи — халқаро тинчлик кучларини жойлаштириш ва “Ҳамас”ни қуролсизлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Фаластинликлар орасида тинчлик кафолатларига ишонч яна пасайган. Ҳужумларда болалар ҳам қурбон бўлгани айтилмоқда.

Исроил мудофаа вазирлиги эса “сариқ чизиқ” деб аталувчи янги чегара ҳудудларини белгилашни бошлади. Бу чизиқ орқали Ғазонинг қайси қисмлари Исроил назорати остида экани аниқ кўрсатилади. Шу билан бирга, Исроил ҳарбийлари бу ҳудудга кирган ҳар қандай жангарига қарши чоралар кўрилишини огоҳлантирди.

Ҳозирча томонлар сулҳни сақлаб қолиш тарафдори. Бироқ сиёсий босим ва ички зиддиятлар кучайиб бораётгани келишувни хавф остига қўймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 45 киши ҳалок бўлди: Исроил-Гаъзо сулҳи бузиладими?