Россияликлар учун ноябр ойи хушхабар билан бошланади — бу ойда уларни бир неча кунлик узоқ таътил кутаётгани маълум қилинди. Бу байрам 4 ноябрь — Миллий бирдамлик куни муносабати билан берилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, 2, 3 ва 4 ноябрь кунлари ишланмайди. 1 ноябрь, шанба куни эса қисқартирилган иш куни сифатида белгиланган. Байрам сешанба кунига тўғри келгани сабабли, дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шу тариқа россияликлар 2–4 ноябрь орасида уч кунлик тўлиқ таътилга чиқадилар. 5 ноябрдан эса иш ҳаёти одатий тартибда давом этади.
Бундан ташқари, байрамдан сўнг қисқартирилган уч кунлик иш ҳафтаси ҳам кутилаётгани айтилади. Бироқ бу йил охиригача, яъни 31 декабргача бошқа қўшимча дам олиш кунлари режалаштирилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!