date

Ўзбекистон каратэчилари жаҳон чемпионатига 8 йўлланма қўлга киритди

Ўзбекистон каратэчилари жаҳон чемпионатига 8 йўлланма қўлга киритди

Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил ноябрь ойида Қоҳирада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Мусобақа каратэ дунёсидаги энг нуфузли чемпионатлардан бири бўлиб, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Бу йилги баҳсларда мамлакатимиз шарафини 8 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Маълум қилинишича, улардан етти нафари жаҳон рейтинглари асосида тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган, яна бири — Севинч Раҳимова — 105 давлатдан келган каратэчилар орасидан сараланиб, чемпионатда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Ўзбекистон жамоаси 12 та вазн тоифасидан 8 тасида лицензия олишга муваффақ бўлди. Бу натижа билан юртимиз терма жамоаси жаҳон бўйича кучли 10 талик, Осиёда эса кучли бешлик қаторида жой олди. Марказий Осиёда эса Ўзбекистон термаси етакчи сифатида эътироф этилди.

Жаҳон чемпионатида қатнашадиган спортчилар рўйхати қуйидагича:

  1. Гулшан Алимардонова – (-50 кг)

  2. Севинч Раҳимова – (-55 кг)

  3. Севинч Отабоева – (-61 кг)

  4. Моҳларойим Ҳакимжонова – (+68 кг)

  5. Меҳриддин Тўрахонов – (-60 кг)

  6. Абдулҳваҳоб Рашидов – (-67 кг)

  7. Қувончбек Муҳаммадиев – (-75 кг)

  8. Шуҳратжон Намозов – (-84 кг)

Мураббийлар штаби маълум қилишича, спортчилар ҳозирча Қарши ва Тошкентдаги тайёргарлик йиғинларини якунлаб, Қоҳира мусобақасига охирги босқичдаги формани сақлаб қолиш устида ишлаяпти.

Жаҳон чемпионатида юртимиз каратэчилари учун асосий мақсад — нафақат медаллар учун курашиш, балки Олимпиада рейтингида юқори поғоналарга чиқиш ҳисобланади.

Ўзбекистон каратэ термаси сўнгги йилларда жаҳон спорт саҳнасида ўз сўзини айтаётган кучли жамоалардан бирига айлангани, Қоҳирадаги мусобақа бу мавқени янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон каратэчилари жаҳон чемпионатига 8 йўлланма қўлга киритди