date

41 йиллик жиноятни музқаймоқ таёқчаси фош қилди

41 йиллик жиноятни музқаймоқ таёқчаси фош қилди

Баъзан илғор технологиялар орқали ҳатто ўтган асрда содир этилган жиноятларни ҳам очиш мумкин. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида суд-тиббиёт экспертлари 1984 йилдаги қотиллик ишига ойдинлик киритишга муваффақ бўлишди. Бу сафар терговчиларга фақат бир таёқ — музқаймоқ (Popsicle) таёқчаси ёрдам берди.

Фожиа деярли 41 йил олдин содир бўлган. Номаълум шахс Ню-Ёркда яшовчи 16 ёшли Тереза Фускога ҳужум қилиб, уни ўлдирган. Кейинроқ суд уч эркакка айблов эълон қилди. Улар 2003 йилгача ҳибсда сақланган: ўшанда ДНК таҳлили натижалари эркакларнинг жиноятга алоқадорлигини рад этган.

Ўнлаб йиллар ўтгач, терговчиларда қайта тергов қилиш учун бир нечта илмоқлар пайдо бўлди. Округ расмийлари 64 ёшли америкалик Ричард Билодони кузата бошлади. Бир вақт мутахассислар эркак ташлаб юборган музқаймоқ таёқчасини олиб, топилмани лабораторияга жўнатишга улгурган.

Натижада, сўлак қолдиқларидан олинган ДНК намунаси 1984 йилда Тереза Фуско танасида топилган ДНК намунаси билан тўлиқ мос келди. Ричард Билодо зудлик билан қўлга олинди ва орадан вақт ўтиб, ўсмир қизни ўлдирганликда расман айбланди. Эркак ўзининг жиноятга алоқадорлигини рад этмоқда.

- Хўш, жаноб Билодо, 2025 йилда, энди ҳисоб-китоб вақти келди, - деди округ прокурорининг ёрдамчиси Жаред Розенблатт.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 41 йиллик жиноятни музқаймоқ таёқчаси фош қилди