22:17 / 15.10.2023
182

Тадқиқот: Дунё бўйича ҳар 8 боланинг бир нафари ултра қайта ишланган маҳсулотларга муккасидан кетган

Тадқиқот: Дунё бўйича ҳар 8 боланинг бир нафари ултра қайта ишланган маҳсулотларга муккасидан кетган

Фото: AP

Балоғатга етган ҳар 7 кишидан 1 нафари ва ҳар 8 боладан биттаси қайта ишланадиган маҳсулотларга ўрганиб қолган бўлиши мумкин, деб ёзяпти Guardian нашри. Охирги тадқиқотлар музқаймоқ, газли ичимликлар ва тайёр овқатлар саратон, ортиқча вазн ва юрак касалликларига сабаб бўлиши мумкинлигини исботлаган.

36 та мамлакатда ўтказилган 281 та тадқиқот таҳлили шуни кўрсатдики, “ўта қайта ишланган озиқ-овқатга қарамлик” катталарнинг 14 фоизида ва болаларнинг 12 фоизида учрайди.

Қайта ишланган озиқ-овқатларнинг қайси турларида ўзига қарамликни пайдо қилувчи моддалар бор эканлигини аниқласак, глобал саломатликни яхшилашга ёрдам бера олган бўламиз”, – дейди АҚШнинг Мичиган университети профессори Ашлей Геарҳардт.

Маълумот учун, ултра қайта ишланган маҳсулотлар деб 5 та ёки ундан ортиқ ингредиент қўшиб тайёрланадиган озиқ-овқатларга айтилади. Бундай ингридиентлар одатда уй шароитида пишириладиган озиқ-овқатларга қўшилмайди. Улар консервантлар, таъм берувчилар, сунъий ранг берувчи кабилар ҳисобланади. Олимлар аксар қайта ишланган маҳсулотлар таркибида ўзига ўргатиб қўювчи моддалар бор деб ҳисоблайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг