date
views 320

Москвада Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Москвада Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Фото: Осторожно, Москва / Telegram

Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани, унларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Миграция агентлиги маълумотига кўра, 2023 йил 16 ноябр куни Москва шаҳрининг Свиблово туманида жойлашган Afi Tower кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35-40 нафар фуқаро иштирокида жанжал юз берган.

Свиблово тумани ички ишлар бўлими маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаролари иштирокида юз берган оммавий муштлашув ошхонага кириш учун навбатда турган ишчилар ва умумий навбатни четлаб ўтиб, ошхонага киришга уринганлар ўртасидаги оғзаки жанжал сабаб юз берган.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иш қўзғатилиб, фуқароларнинг 6 нафари жиноий, 3 нафари мамлакатдан мажбурий чиқариб юбориш шаклида маъмурий, бошқалари ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди