date

Лионел Месси янги авлоднинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

Лионел Месси янги авлоднинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди

Лионел Месси Барселона вингери Ламине Ямални ўзи ва Криштиано Роналдо давридан кейинги янги авлоднинг энг иқтидорли футболчиси деб билади. Адидас тадбирида сўзга чиққан аргентиналик юлдуз ёш футболчининг кўрсатаётган ўйини ва келажакдаги салоҳиятига юқори баҳо берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Месси ўз сўзларида: "Янги авлод вакиллари жуда кучли ва уларнинг олдида ҳали узоқ йиллар бор. Агар ёши, ҳозирги ўйини ва келажакдаги истиқболини ҳисобга олиб, улардан бирини танлашим керак бўлса, бу шубҳасиз Ламине бўларди", дея таъкидлади. У ёш футболчини янги авлоднинг энг яхшиси деб атади.

Барселона 2021-йилда Месси кетганидан сўнг унга муносиб ворис излаётган эди. 18 ёшли Ламине Ямал клуб ишончини оқлаб, дунёнинг энг яхши футболчилари қаторига кириб улгурди. Ҳатто унга Мессининг афсонавий 10-рақамли либоси ишониб топширилгани ҳам унинг клуб учун қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Тадбир давомида Месси ўзининг Барселонадаги ёрқин йиллари ва Пеп Гуардиола қўл остидаги Реал Мадридга қарши кечган афсонавий Эл-Класиколар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У Криштиано Роналдо билан бўлган рақобат спорт тарихидаги энг буюк қарама-қаршиликлардан бири бўлганини ва бу жараёнда доимо ўзаро ҳурмат сақланиб қолганини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лионел Месси янги авлоднинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди