19:38 / 27.12.2023
458

Путин МДҲ давлатлари раҳбарларини қандай таомлар билан сийлади?

Путин МДҲ давлатлари раҳбарларини қандай таомлар билан сийлади?

Фото: “Пул Первого”

26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Ушрашувдан сўнг президентларга тушликка нималар берилгани маълум бўлди.

Менюга кўра, МДҲ раҳбарлари сельдь балиғидан тайёрланган шуба салати ва қисқичбақа қўшилган чучвара билан сийланган. Бундан ташқари, менюдан чаканда (облепиха) шарбати, сабзавот ва икра соуси билан пиширилган стерлет балиғи, каштан пюреси ва қора смородина билан тортилган кийик гўшти, ряженкали музқаймоқ ва олмали рулет ўрин олган.

Таъкидланишича, тушлик Константин саройининг Мовий залида бўлиб ўтган. 26 декабрь куни МДҲ давлатлари раҳбарлари Санкт-Петербургда ташкилотнинг норасмий саммитига йиғилди. Тадбир доирасида уларга Павловск музей-қўриқхонасига экскурсия уюштирилди, у ерда Россия президенти Владимир Путин ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян суҳбат олиб борди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё