Трамп эҳтимолий вафоти ҳолати учун витсе-президент Венсга мактуб қолдирди

Трамп эҳтимолий вафоти ҳолати учун витсе-президент Венсга мактуб қолдирди
Қисқача

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзига фавқулодда ҳолат юз берса, вице-президент Жей Ди Венсга топширилиши керак бўлган махсус мактуб қолдиргани маълум бўлди. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили Себастян Горка Нев Ёрк Пост нашрига берган интервюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, мазкур мактуб Оқ уйдаги Ресолуте Деск иш столи тортмасида сақланмоқда, бироқ унинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп президентлик муддати давомида ўзи билан фавқулодда ҳолат юз берса, витсе-президент Жей Ди Венсга топширилиши керак бўлган махсус мактуб қолдиргани маълум бўлди.

Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакили Себастян Горка New York Post нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, мактуб Оқ уйдаги машҳур Resolute Desk иш столи тортмасида сақланмоқда.

“Агар Трамп билан бирор кор-ҳол юз берса, витсе-президентга топшириладиган мактуб ўша ерда турибди”, — дея таъкидлаган Горка. Бироқ хат мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Шунингдек, Горка АҚШ расмийлари Трампга нисбатан эҳтимолий суиқасд масаласида ортиқча хавотирда эмаслигини билдирди. Унинг айтишича, мамлакатда ҳокимият ворислиги бўйича аниқ протоколлар мавжуд ва бундай ҳолатларда давлат бошқаруви узлуксиз давом эттирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар