date

Дунёда вино истеъмоли кескин пасайиб кетди

Дунёда вино истеъмоли кескин пасайиб кетди

Фото: Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти

Дунё бўйлаб вино истеъмоли сўнгги ўн йилликларда энг паст даражага тушиб, 1957 йилдан буён қайд этилмаган рекорд пасайиш кузатилди. Бу ҳақда Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти (ОИВ) ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилларга кўра, 2025 йилда глобал миқёсда жами 208 миллион гектолитр вино истеъмол қилинган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2,7 фоизга, 2018 йил билан солиштирганда эса 14 фоизга камлигини англатади. Мутахассислар мазкур пасайишни асосан истеъмолчиларнинг турмуш тарзидаги ўзгаришлар ҳамда жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқликлар билан изоҳлашмоқда.

Энг йирик вино бозорларида ҳам сезиларли камайиш қайд этилган. Хусусан, АҚШ ва Германияда истеъмол бир йил ичида 4,3 фоизга, Францияда 3,2 фоизга, Италияда эса 9,4 фоизга тушиб кетган. Энг катта пасайиш эса Хитойда кузатилиб, у ерда вино истеъмоли 13 фоизга қисқарган.

Шу билан бирга, айрим давлатларда аксинча ўсиш ҳам қайд этилган. Португалия, Бразилия ва Япония каби мамлакатларда вино истеъмоли бироз ошган бўлса-да, глобал трендни ўзгартира олмаган.

Мутахассислар таъкидлашича, токзорлар майдони ҳам изчил қисқариб бормоқда, экспорт ҳажми эса сўнгги 15 йилдаги энг паст даражада қолмоқда. Сўнгги 25 йил ичида дунё бўйича токзорларнинг қарийб 10 фоизи йўқолиб кетгани ҳам соҳа учун жиддий сигнал сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дунёда вино истеъмоли кескин пасайиб кетди