date

Германияда эрига чумоли кислотаси сепган аёлга оғир жазо берилди

Германияда эрига чумоли кислотаси сепган аёлга оғир жазо берилди

Германияда турмуш ўртоғини чумоли кислотаси билан ўлдиришга уринган аёл суд ҳукми билан 12 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда Bild хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, ҳукм Брауншвейг суди томонидан эълон қилинган. 27 ёшли Вивиэн Ф. қотилликка суиқасд қилиш ва оғир тан жароҳати етказишда айбдор деб топилган.

Тергов материалларига кўра, воқеа 2025 йил ноябрь ойида юз берган. Аёл уйининг ертўла қисмида 32 ёшли турмуш ўртоғи Фредерик Ф.нинг устига юқори даражадаги чумоли кислотасини сепиб юборган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноят ортида моддий манфаат бўлганини маълум қилди. Айтилишича, эркак аёли билан ажрашишни режалаштирган, аёл эса унинг ҳаёт суғуртаси орқали 400 минг евро маблағни қўлга киритишни мақсад қилган.

Суд жараёнида Вивиэн Ф. айбловларни рад этган. Унинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи ертўлада тасодифан кислота сақланган идишни ағдариб юборган. Бироқ суд мазкур баёнотни ишончсиз деб баҳолаган.

Ҳужум натижасида Фредерик Ф. тирик қолган бўлса-да, деярли кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган. Шифокорлар унинг кўз тўр пардаси қаттиқ шикастлангани, ўпка фаолияти издан чиққанини маълум қилган. Эркак бир неча кун сунъий комада сақланган ва 13 та жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

Суд ҳукмига кўра, айбланувчи 12 йил озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, жабрланувчига 250 минг евро миқдорида товон пули тўлаш мажбурияти ҳам юклатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Германияда эрига чумоли кислотаси сепган аёлга оғир жазо берилди