date

Зеленский ва рафиқаси ажрашаётгани ҳақида хабар тарқалди

Зеленский ва рафиқаси ажрашаётгани ҳақида хабар тарқалди

Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг турмуш ўртоғи Елена Зеленская ажрашишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу маълумот РИА Новости томонидан Россия куч тузилмаларидаги манбаларга таяниб эълон қилинган, бироқ ҳозирча расмий тасдиқ йўқ.

Хабарларга кўра, Зеленский Киев яқинидаги “Династия” номли ҳашаматли турар жой мажмуасидаги коттежлардан бирини Елена Зеленскаяга қолдириши мумкин. Манбаларда ушбу мажмуа билан боғлиқ молиявий масалалар ҳам тилга олинган.

Аввалроқ Зеленский офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермак Киев яқинидаги элита уй-жойлар қурилиши доирасида ноқонуний маблағларни легаллаштиришда айблангани айтилган эди. Маълумотларда “Династия” лойиҳаси иштирокчилари 460 миллион гривнадан ортиқ маблағни легаллаштиргани қайд этилган.

Шунингдек, айрим манбаларда мазкур мажмуадаги тўртинчи уй Елена Зеленская учун қурилгани иддао қилинмоқда. Ҳозирча Зеленский ёки унинг рафиқаси томонидан ажрашув ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилгани маълум эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Зеленский ва рафиқаси ажрашаётгани ҳақида хабар тарқалди