date

Франция прокуратураси Саркозига 7 йил қамоқ жазоси сўради

Франция прокуратураси Саркозига 7 йил қамоқ жазоси сўради

Франция прокуратураси Николя Саркозига нисбатан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради. У 2007 йилги президентлик сайловолди кампаниясини Ливиядан келган маблағлар ҳисобидан ноқонуний молиялаштирганликда айбланмоқда.

Прокуратура, шунингдек, Саркозига 300 минг евро миқдорида жарима солиш ва 5 йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилишни талаб қилмоқда. Тергов томони мазкур ишда молиявий қонунбузарликлар бўлганини илгари сурмоқда.

Аввалроқ Саркози бошқа бир сайлов харажатлари иши доирасида шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқарилгани хабар қилинганди. Суд 5 май куни унинг фойдасига қарор қабул қилган.

Мазкур қарор Саркозининг 71 ёшда экани билан изоҳланган ва 7 майдан кучга кирган. Жазони ўташ тартибини енгиллаштиришни унинг ўзи сўрагани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Франция прокуратураси Саркозига 7 йил қамоқ жазоси сўради