14:21 / 10.09.2016
7 045

National Interest: АҚШ ўзи қилаётган ишларда бошқа давлатларни айбламоқда

National Interest: АҚШ ўзи қилаётган ишларда бошқа давлатларни айбламоқда

АҚШ Россия ва бошқа давлатларни фитналарда айблаётган бўлса-да, аслида унинг ҳатти-ҳаракатлари фитналидир, деб ёзмоқда The National Interest нашри. Мақола муаллифи Тед Гален Карпентер ўз мақоласида турли хил вазиятларни таҳлил қилиб, АҚШ қуролли кучларининг айблови, уларнинг ҳаракатларига тамоман зидлигини таъкидлайди. Яъни, Америка қуролли кучлари ўз ҳудудларидан узоқда бўлиши ҳамда бошқа давлатларнинг миллий манфаатлари доирасида ҳаракатланганига қарамай, айнан ўша давлатларни фитналарда айбламоқда.

"Бу мавзу, бизлар энг кўп дуч келаётган масаладир: гўё АҚШнинг халқаро ҳарбий майдондаги барча ҳаракатлари нафақат қаршиликка учрамаслиги, балки бу борада савол ёки танқидга ўрин қолдирмаслиги керак", — деб ёзади муаллиф.

Карпентер ўз фикрининг исботи сифатида Россия билан Сурия, Болтиқбўйида, Эрон билан Форс кўрфазида, Хитой билан Жанубий Хитой денгизида юз берган вазиятларни ёдга олади.

Хусусан, Вашингтон ва Америка ОАВ Москвани Сурия можаросига ҳарбий аралашувини қоралар экан, ўзининг ундаги иштирокини нафақат нормал ҳолат, аксинча зарурат нуқта-и назаридан баҳолаганди.

"Америка лочинлари, Сурия Россия чегараларидан минг километрдан ҳам камроқ узоқликда жойлашганига эътибор ҳам бермай, Россиянинг ҳаракатларидан ғазабланмоқда. Бунинг устига, ҳукмрон Асад оиласи қачонлардан бери Москванинг "сиёсий мижози" ҳисобланади", — дея изоҳлайди Карпентер.

АҚШ Болтиқбўйида ҳам худди шундай икки хил стандартлар сиёсатини қўллаяпти. Расмий Вашингтон, бир неча марта Россия ҳарбий кемаси ёки самолёти Америка ҳарбий кемаларига ноқулайлик яратганидан куйиниб шикоят қилди. Аммо, наҳотки, ҳукумат вакилларининг миясига, расмий Москва, Россия чегараларининг бевосита яқинида ҳаракатланаётган америкаликларни таҳдид сифатида кўришга тўла ҳақли, деган фикр келмаган бўлса.

"АҚШ қуролли кучларининг ҳар қандай ҳаракати, ҳатто улар бошқа йирик давлатларнинг яқинида амалга оширилганида ҳам фитнага сабаб бўла олмайди, деган позиция тобора кучайиб бораяпти".

Муаллифнинг ёзишича, Вашингтон ўз ҳудудидан минглаб километр узоқликдаги Жанубий Хитой денгизида ҳам худди шундай йўл тутмоқда. Албатта, АҚШ бу ҳолатда ўзининг эмас, балки Хитой ҲҲК ва ҲДФнинг амалиётларини "хавфли, фитнали ва номақбул" дея жар солган, гарчи бу минтақа АҚШдан кўра ХХРга яқинроқ бўла ҳам.

Август ойида Форс кўрфазида АҚШ ва Эрон кемалари хавфли масофада яқинлашди. Ислом республикасининг унча катта бўлмаган патрул кемаси Американинг миноносецини қувиб етиб, уни кузатиб қўйди. Оқ уй шу ондаёқ, бу ҳодисани "даҳшатли финта" дея баҳолади.

"Афтидан, ҳеч ким бу воқеани АҚШ фитнаси деб ҳисобламаган кўринади. Ахир, оғир қуролланган миноносецни бошқа ҳарбий кемалар ҳамроҳлигида ўз ҳудудидан 6 минг миль узоқликда, Эрон соҳилларининг бир неча миль яқинида бошқариш фитнадан бошқа нарса эмас-ку", — дея куйинади мақола муаллифи.

Карпентернинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати ва ОАВ, бошқа мамлакатлар АҚШнинг бу каби ҳатти-ҳаракатларини дўстона қабул қилмаслиги табиий ҳол эканини англаб етиши керак.

"Биз яхши инсонлармиз, шунинг учун биз нима қилсак хато ҳам эмас, фитна ҳам", деган, фақат ўзини қониқтирадиган фикр— бир вактнинг ўзида ҳам хавфли, ҳам хомхаёлдир", — деб хулоса қилган Тед Гален Карпентер.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » National Interest: АҚШ ўзи қилаётган ишларда бошқа давлатларни айбламоқда