65
Россияда ижтимоий тармоқларда мингдан ортиқ обуначига эга бўлганлар устидан назорат ўрнатилади
![Россияда ижтимоий тармоқларда мингдан ортиқ обуначига эга бўлганлар устидан назорат ўрнатилади](/uploads/posts/2024-07/a625dd1256_01.webp)
Фото: swissinfo.ch
Ижтимоий тармоқларда ҳар кунлик аудиторияси сони 1 минг кишидан ошган россияликлар энди ўзлари ҳақида маълумотларни Роскомнадзорга беришга мажбур бўлишади. Тегишли таклиф айни пайтда идорада ишлаб чиқилмоқда.
«Ташаббусга кўра, бундай фойдаланувчи Роскомнадзорга фамилияси, исми ва отасининг исми, юридик муҳим маълумотларни ўз вақтида қабул қилиб олиши учун контакт маълумотларини тақдим этишга мажбур бўлади. Бунда одам идорадан рўйхатдан ўтмайди, назорат органини аккаунт эгаси ахборот тарқатиш билан шуғулланаётганидан бохабар қилади», — дея Роскомнадзорнинг тушунтиришини келтирмоқда ТАСС.
Бу ҳолатда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларида ўз саҳифасини бегона кишилар томонидан кўрилишини беркитиш, ўзи ҳақида ахборотларни олишни чеклаш имконияти сақланиб қолади, демоқда идорадагилар.
Ташаббусга кўра, Россия компанияларига фойдаланувчилари ўзлари ҳақида маълумотлар тақдим этмаган очиқ саҳифаларда реклама жойлаштириш тақиқлаш ҳам назарда тутилган.
Янги талабни Роскомнадзордагилар амалда бўлиб турган «Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга кўра, ОАВ иштирокисиз тарқатилаётган ахборот унинг эгаси ёки тарқатувчи ҳақида уни идентификация қилиш учун етарли ҳаққоний маълумотларга эга бўлиши лозимлиги билан тушунтирилган. Бу ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларга ҳам тегишли.
Идорадагиларга кўра, ҳозирги вақтда «ёвуз ниятли кишилар» эгаси номаълум сим-карталардан фойдаланиб, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда фейк саҳифалар очмоқда, сўнгра «фейклар, зўравонликни тарғиб қилувчи, болаларни қонунга хилоф ишларга жалб этувчи ахборотлар ва бошқа тақиқланган маълумотларни тарқатувчи ҳамжамиятлар яратишмоқда».
«Бугун онлайн платформалар кўп ҳолларда россияликлар учун ОАВ вазифасини бажармоқда. Контент тарқатувчиларнинг анонимлиги хавфли: экстремистик мазмундаги хабарлар ёрилган бомба эффектини намоён қилиши мумкин. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот — нафақат алоҳида бир шахсга, бутун бир давлатнинг хавфсизлигига зиён етказиши мумкин», — деган Роскомнадзордагилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-08/x68ebca4240_brown20white20simple20modern20vlog20youtube20thumbnail209-ypz5z4tz.webp.pagespeed.ic.XCD76S3-04.webp)
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
![Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" расм](/uploads/posts/2024-07/x20a03a2364_797650_680.webp.pagespeed.ic.TvmYL4mUk2.webp)
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
![«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди расм](/uploads/posts/2024-07/x74bc1868a8_ucltw2uzkemnlvoa1ykpprn4xgd5rqmg.webp.pagespeed.ic.NkxlFgYb74.webp)
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
![Олимпиада медалларининг нархи қанча? расм](/uploads/posts/2024-07/x31706c9c40_13333333-pic_32ratio_900x600-900x600-75514-2-7hpmxu.webp.pagespeed.ic.hKPOK_zpr8.webp)
Олимпиада медалларининг нархи қанча?
![Турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар расм](/uploads/posts/2024-07/x71c19412f4_728x485_1_01b9dbd55c2f1790cb0e3d1799c58a5e1500x1000_0xac120003_20239893041659692103-x0yccjo_.webp.pagespeed.ic.J9c7yOxn1n.webp)
Турк сериалларининг суратга олиш жараёнида рашк сабаб юз берган шов-шувли жанжаллар
![Тошкентда автобус йўналишлари бўйича қатор ўзгартиришлар киритилди расм](/uploads/posts/2024-08/x7b4146594a_aniq66096e19cc88e.webp.pagespeed.ic.vzr80eHBsF.webp)
Тошкентда автобус йўналишлари бўйича қатор ўзгартиришлар киритилди