![Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилади](/uploads/posts/2024-07/xcc62a7c1b0_01.webp.pagespeed.ic.6EiYFye9gr.webp)
Фото: Norr Group
Дубайда янги меҳмонхона (Ciel Tower) очилиши режалаштирилмоқда, у баландлиги бўйича шаҳарнинг ўз рекордини янгилайди. Ciel Tower меҳмонхонаси Dubai Marina туманида қурилади.
Бино 82 қават ва 1 000 хонадан иборат бўлиб, баландлиги — 365 метр. Солиштириш учун: Тошкент телеминорасининг баландлиги — 375 метр.
![](/uploads/posts/2024-07/x3ac14518ea_01.webp.pagespeed.ic.fi4IaykzdB.webp)
Фото: Norr Group
Ушбу лойиҳа Бирлашган Араб Амирликлари ҳашаматининг янги рамзига айланиши кутилмоқда. Осмонўпар бно учун 2 500 кв. м ер майдони ажратилган.
Меҳмонхона томида очиқ осмон остидаги томоша майдони, бассейн ва ресторан жойлашади. Бино энергия самарадорлиги ва экология талабларига жавоб бериши билан ажралиб туради, айтилишича, совитиш тизими турдош биноларга қараганда энергияни 25 фоиз кам сарфлайди.
![](/uploads/posts/2024-07/xb824647290_01.webp.pagespeed.ic.5wNu9KrvOg.webp)
Фото: Norr Group
Лойиҳа муаллифи — NORR конструкторлик бюроси президенти ва меъморчилик бўйича директори Яҳё Жон. Меҳмонхона 2024 йил охирида очилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
![Байден пойгадан чиқса, унинг ўрнини Харрис эгаллайди расм](/uploads/posts/2024-07/x6424093de2_zm5bhebexnu6doabhlf_fcqbfriqbegh.webp.pagespeed.ic.DIBKELU5gJ.webp)
Байден пойгадан чиқса, унинг ўрнини Харрис эгаллайди
![Илон Маск жинсини ўзгартирган ўғлини “ўлган” деб атади расм](/uploads/posts/2024-07/xd58c3557c4_photo_2024-07-23_17-02-16-xa7nb2rg.webp.pagespeed.ic.T6rNqJWI0y.webp)
Илон Маск жинсини ўзгартирган ўғлини “ўлган” деб атади
![Олимпиада вице-чемпионига Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга рухсат берилди расм](/uploads/posts/2024-07/xd1cfc445fd_d25642b8a93a9d46dd72d2d34509a099.webp.pagespeed.ic.FouwaZov-j.webp)
Олимпиада вице-чемпионига Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга рухсат берилди