date

Полшада контрабанда сигарет ортилган ҳаво шарлари қулаб тушди

Полшада контрабанда сигарет ортилган ҳаво шарлари қулаб тушди

Полшанинг жанубий ҳудудларида ноодатий ҳодиса юз берди. Мамлакатнинг Ивкова аҳоли пункти яқинида учта ҳаво шари ерга қулаб тушган бўлиб, улар ичидан катта миқдорда контрабанда сигаретлар топилган. Бу ҳақда Kommersant маълум қилди.

Маҳаллий манбаларга таяниб хабар қилинишича, воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари ҳудудни дарҳол ўраб олиб, барча топилмаларни текширув учун олиб кетган. Ҳозирда ушбу ҳаво шарларининг қаердан учирилгани, кимлар томонидан бошқарилгани ҳамда контрабанда йўналиши аниқланмоқда.

Мутасаддилар ушбу усул орқали ноқонуний маҳсулотларни ташиш ҳолатлари сўнгги пайтларда тез-тез учраётганини қайд этмоқда. Айниқса, чегарага яқин ҳудудларда ҳаво шарларидан фойдаланиб, назоратни четлаб ўтишга уринишлар кўпайгани айтилмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойи охирларида Полша ҳукумати томонидан кенг кўламли контрабанда схемаси фош этилган эди. Унга кўра, 160 дан ортиқ ҳаво шари орқали мамлакат ҳудудига миллионлаб дона сигарет ноқонуний равишда олиб кирилган.

Расмийларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, ушбу ноқонуний фаолият давлат бюджетига қарийб 1,4 миллион евро миқдорида зарар етказган. Мазкур жиноий гуруҳга Беларус фуқароси раҳбарлик қилгани аниқланган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда ва ушбу ҳодиса ортида турган шахслар ҳамда уларнинг ҳамкорлари аниқланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Полшада контрабанда сигарет ортилган ҳаво шарлари қулаб тушди