QNAP 9000 долларлик кучли тармоқ хотирасини тақдим этди

QNAP компанияси локал сунъий интеллектга йўналтирилган янги авлод QAI-h1290FX тармоқ хотирасини тақдим этди. Тизим асоси 16 ядроли ва 32 оқимли AMD EPYC 7302П сервер процессорига таянади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Гарчи процессор 6 йиллик бўлса-да, локал NAS учун етарлича кучли ҳисобланади. Тезкор хотира ҳажми 1 TB DDR4 ECC гача етиши мумкин.

Асосий эътибор график тизимга қаратилган. Энг юқори конфигурацияда 96 GB GDDR7 хотирага эга NVIDIA RTX PRO 6000 Блаcкwелл Max-Қ Wоркстатион тезлаткичи ишлатилади.
Уланиш ПCИе 5.0 x16 орқали амалга оширилади ва икки слотли фаол совутиш тизими билан жиҳозланган. Арзонроқ вариант сифатида 32 GB хотирали RTX PRO 4500 Блаcкwелл таклиф этилади.
Хотира тизими 12 та У.2 NVMe ПCИе Gen4 x4 ёки SATA драйверларини ўрнатишни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, қурилма иккита 25GbE SFP28 ва иккита 2.5GbE портлари билан таъминланган.
SSD дисклари тўпламга киритилмаган бўлиб, тизимни алоҳида сўзлаш талаб этилади.
Компания 96 GB хотирали RTX PRO 6000 Блаcкwелл конфигуратсиясининг унумдорлик тестларини эълон қилди. QNAP маълумотларига кўра, тизим баъзи ҳолатларда сониясига 172 та токенгача ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Янги қурилманинг нархи унинг таркибига боғлиқ. 64 GB тезкор хотирали версия 9000 доллар, 128 GB хотирали вариант 13 500 доллар ва 256 GB хотирали модель 16 000 долларни ташкил қилади.
NAS учун 5 йиллик кафолат тақдим этилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!