Тони Кроос Хаби Алонсонинг истеъфоси сабабини очиқлади

"Реал Мадрид" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Хаби Алонсонинг мадридликлар бош мураббийлигидан кетиши борасида ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Испания пойтахти жамоасини бошқариш дунёдаги энг мураккаб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Vesti.kz хабар беради.
Крооснинг таъкидлашича, "Реал Мадрид"да ҳатто ғалаба қозонган тақдирда ҳам мухлислар ва раҳбарият норози бўлиши мумкин. Мураббийга ўз лойиҳасини қуриш ва жамоани шакллантириш учун етарли вақт берилмайди, чунки натижалар дарҳол талаб қилинади.
«Хаби Алонсонинг истеъфоси? Энг қийини — бу "Реал"ни бошқаришдир.
Сиз ғалаба қозонишингиз мумкин, лекин одамлар барибир норози бўлиб қолаверади. Ўз лойиҳангизни қуриш учун вақтингиз жуда кам.
Бир йилдан кейин жамоам мана шундай ўйнайди, деб ўйлашнинг иложи йўқ», — деди Кроос.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо ўтган йилнинг ёзида жамоа бошқарувига келган эди, бироқ жорий йилнинг январь ойида ўз лавозимини тарк этди. Ҳозирда жамоага Алваро Арбелоа устозлик қилмоқда.
Тони Кроос эса 2014 йилдан 2024 йилгача мадридликлар сафида тўп суриб, 22 та соврин ютган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!