Тадқиқот: Спиртли ичимликлар ёш ва соғлом одамлар юраги учун ҳам хавфли

2 дақиқа ўқиш262
Тадқиқот: Спиртли ичимликлар ёш ва соғлом одамлар юраги учун ҳам хавфли
Фото: AP
Спиртли ичимликлар ҳатто ёш ва соғлом одамларда ҳам юрак билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради, деб хабар беради Stuttgarter Nachrichten газетаси Мюнхен университети клиникаси (LMU Klinikum) тадқиқотига таяниб.

Тадқиқот жараёнида олимлар ЭКГ ёрдамида ёшларнинг юрак уриш ритмини 48 соат кузатди. Мутахассислар спиртли ичимлик истеъмол қилишдан олдинги давр, истеъмол қилиш даври ва тикланиш даври ўртасидаги фарқларни аниқлади.

Тадқиқотда мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қиладиган 200 дан ортиқ ёш эркак ва аёллар иштирок этди. Таъкидланишича, тадқиқот пайтида қондаги алкогол миқдорининг энг юқори даражаси 2,5 промиллега етган.

“Клиник аҳамиятга эга аритмиялар соғлом иштирокчиларнинг 5 фоизидан кўпроғида, асосан тикланиш босқичида кузатилди. Тадқиқотимиз алкоголни ўткир тарзда ҳаддан ташқари истеъмол қилишнинг кардиология нуқтаи назаридан саломатликка яна бир салбий таъсирини кўрсатмоқда”, — деди LMU тадқиқот гуруҳи аъзоси Мориц Синнер.

Тадқиқотчилар спиртли ичимликлар юрак фаолиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, деган хулосага келди. Уларни истеъмол қилишнинг юрак саломатлигига узоқ муддатли салбий оқибатлари келгуси тадқиқотлар мавзуси бўлиб қолмоқда.

Нашрнинг ёзишича, алкоголнинг юракка салбий таъсири ҳақида немис олимларининг бошқа тадқиқотларида ҳам сўз боради.

Бир неча йил олдин Ҳамбург-Эппендорф университети клиникаси (UKE) эълон қилган тадқиқотда ҳатто соғлом одамларда ҳам мунтазам равишда оз миқдорда истеъмол қилинадиган алкогол юрак бўлмачалари фибрилляциясини келтириб чиқариши мумкинлиги айтилганди.

Россиянинг Амалий ижтимоий психология институти раҳбари, ижтимоий психолог, психология фанлари номзоди Александр Шахов маълум қилишича, оз миқдорда ичилганда алкогол стимулятор сифатида таъсир кўрсатади, мушак зўриқишини бартараф этади ва танани бўшаштиради. Бироқ миқдор оширилганда, алкоголь руҳий тушкунликка олиб келиб, психикани эзувчи депрессантга айланади.

Санкт-Петербург соғлиқни сақлаш қўмитасининг бош неврологи Игор Вознюк алкоголнинг нейронларга таъсири ҳақида айтган.

“Алкогол ёки алкоголли ичимликлар таркибида этанол — гиёҳвандликни келтириб чиқарадиган психоактив ва токсик модда мавжуд. Этанол нейронлар учун юқори фаол заҳар бўлиб хизмат қилади, уларнинг узатиш функциясини “ўчиради” ва ресурсларни йўқотади. Алкоголнинг ҳар қандай миқдори нейронлар ўртасидаги алоқаларни зарарлайди, одам спиртли ичимликларни қанчалик кўп истеъмол қилса, нейронларнинг шикастланиш соҳаси шунчалик катта бўлади, умуман олганда, организмга салбий таъсир шунчалик кўп бўлади”, — дейди у.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?