08:29 / 11.10.2024
21

Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди

Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди
Фото: Unsplash
Бутун дунёда охирги 50 йил ичида ёввойи ҳайвонлар сони ўртача 73 фоизга қисқариб кетди. Бу ҳақда Ёввойи табиат халқаро фондининг (WWF) ҳисоботида сўз боради.

Ҳисоботда қайд этилишича, инсон фаолияти «турларнинг ҳалокатли даражада йўқолишига» олиб келишни давом этмоқда. WWF маълумотларига кўра, тропик ўрмонлардаги филлардан тортиб, Катта Тўсиқ рифидаги денгиз тошбақаларигача популяцияси камаймоқда.

Ёввойи табиатнинг йўқолиб бораётганига мисол сифатида инсон фаолияти натижасида Амазонка дарёсида яшовчи пушти делфиларнинг 60 фоиз популяцияси йўқ қилингани келтирилган — бунга сувнинг ифлосланиши ва фойдали қазилмаларни қазишдаги хавфлар сабаб бўлган.

Ҳисоботда айтилишича, ёввойи табиат учун энг катта таҳдид яшаш муҳитининг бузилиши ва йўқолиши, ундан кейин ҳаддан ташқари эксплуатация, инвазив турлар, касалликлар, иқлим ўзгариши ва ифлосланиш таъсир кўрсатяпти.

Рединг университетининг экология бўйича профессори Том Оливерга кўра, ушбу маълумотлар ҳашаротлар сонининг камайиши каби бошқа ҳолат билан бирлаштирилса, «биологик хилма-хилликнинг глобал йўқолишига оид картина» ҳосил бўлади.

Шу билан бирга, WWF ҳисоботида ёввойи табиатни сақлаб қолиш ишларида муваффақиятдан умид берувчи ҳолатлар ҳам келтирилган. Масалан, Шарқий Африкада тоғ гориллалари популяцияси 2010 йилдан 2016 йилга қадар 3 фоизга ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди