20:52 / 04.11.2024
62

Қамалда қолган уч ёшли қизалоқ

Қамалда қолган уч ёшли қизалоқ
Бу қизчани эркаклар оломонида пайқаш қийин. Аскарлар қамалга олинган эркакларни ечинтириб, камерага қарашга мажбур қилишди. Улар орасида кексалар ва биргина қизча ҳам бор эди.

BBC продюсери суратдаги кичкина қизни пайқади, у узоққа қараб турарди. Эҳтимол, унинг эътиборини кимдир ёки нимадир тортгандир. Балки шунчаки аскарларнинг қуролларига қарашни хоҳламаётгандир.

Ҳарбийлар одамларни тўхтатиб, улар орасида қурол-яроғ, ҳужжат ва ҲАМАС билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай белгиларни текширишган.

Қизчанинг юз ифодаси жуда кўп саволлар туғдирадиган тафсилотдир.

Биринчидан, у ким? Унга нима бўлди? Сурат бир ҳафта олдин олинган.

Бир ҳафта ичида юзлаб одамлар ҳалок бўлди, кўплар яраланди ва минглаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетишди. Болалар ҳаво ҳужумлари оқибатида вайроналар остида қолди ёки даволаниш учун дори-дармонлар ёки тиббиёт ходимлари йўқлиги сабабли ҳалок бўлди.

ОАВ вакилларига Ғазога киришига Исроил рухсат бермайди, шунинг учун нашрлар мустақил журналистларнинг тармоғига боғланиб қолган. Шимолдаги гуманитар ташкилотларига ёрдам сўраб мурожаат қилинди ва 48 соатдан кейин жавоб келди. Телефондаги хабарда: «Биз уни топдик!»

Жулиа Абу Варда, уч ёшда ва у тирик. Жабалия шаҳрида Жулиа отаси, бобоси ва онаси билан бирга эди.

Охирги 21 кун ичида оила беш марта бошқа жойга кўчирилган. Ҳар сафар улар ҳаво ҳужумлари ва отишмалардан қочиб кетишган.

Суратга олинган куни улар Исроилнинг ҳаво хужумидан эвакуация ҳақида огоҳлантиришни эшитдилар.

Бу Ал-Халуф ҳудудида эди, у ерда қуролли кучлар ҲАМАСга қарши олдинга силжиган.

«Тасодифий ҳужумлар бўлди. Биз Жабалия қочқинлар лагери марказига, назорат пунктига боришга қарор қилди»”, – дейди Муҳаммад, қизнинг отаси.

Оила кийим-кечаклари, бир нечта консерва ва шахсий буюмларини олиб кетишди.

Аввалига ҳамма бирга эди. Жулианинг отаси, онаси Амал, 15 ойлик укаси Ҳамза, бобоси, икки амакиси ва амакиваччаси.

Аммо тартибсизликда Муҳаммад ва Жулиа бошқалардан ажралишга мажбур бўлишди.

Ота ва қиз ниҳоят одамлар оқими билан юришга мажбур бўлишди. Кўчалар ўлим ҳидига тўлган. «Биз вайрон бўлган бинолар ва жасадлар ерга сочилганини кўрдик», – деди Муҳаммад. Жулианинг бу дахшатликларни кўришига тўсқинлик қилишнинг иложи йўқ эди. Бир йилдан ортиқ давом этган урушда болалар зўравонлик ва жасадларни кўришга ўрганиб қолишди.

Гуруҳ Исроил назорат пунктига етиб келди.

«Танкларда аскарлар бор эди. Улар одамларга яқинлашиб, бошлари устидан ўқ отишни бошладилар. Отишма пайтида одамлар бир-бирларини итариб юборишган».

Эркаклар устки кийимларини ечишга мажбурланганлар. Бу махфий қуроллар, бомбаларни қидиришдаги кенг тарқалган амалиёт. Муҳаммаднинг айтишича, улар назорат пунктида 6-7 соат ушлаб турилган. Суратда Жулиа хотиржам кўринарди. Аммо отаси кейинчалик унинг азобини эслади.

Оила яна бирлашди. Кўчирилган одамлар кичик жойларда тўпланиб қолишган. Шунинг учун Ғазо шаҳрида янгиликлар тез тарқалади. Жулиа уни севадиган одамлар томонидан таскин топди.

Кейин Муҳаммад Жулианинг Жабалиядан Ғазо шаҳрига етиб келгунга қадар кечирган чуқур жароҳатлари ҳақида гапириб берди. Унинг севимли амакиваччаси бор эди. Унинг исми Яҳё, у етти ёшда эди. Тахминан икки ҳафта олдин Яҳё кўчада эди, исроилликлар учувчисиз самолётдан ҳужум уюштирган. Бола ўлдирилган.

«Илгари ҳаёт оддий эди. Жулиа югуриб, ўйнаб юрарди», — деди у. — «Аммо ҳозир, отишма бошланганда, у осмонга тикилади ва дронларга ишора қилиб, йиғлайди».

БМТ болалар агентлиги UNICEF маълумотларига кўра, уруш пайтида 14 минг бола ҳалок бўлган.

UNICEF вакили Жонатан Криххнинг таъкидлашича, кун сайин болалар ўзлари бошламаган урушнинг бадалини тўлашмоқда. Шунингдек, болаларнинг аксарияти даҳшатли шароитларда яқинларини йўқотган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо секторидаги деярли барча болалар (улар бир миллиондан ошиқ) руҳий саломатлик ёрдамига муҳтож.

Жулианинг нимани кўргани ва йўқотгани, қаерда тузоққа тушгани ҳақида ўйланса, уни омадли деб аташ қийин. Кейинчалик унинг орзулари ва хотираларида нима акс этишини ким билади. Энди у кичиклигига қарамай, ҳаёт бирданига даҳшатли тарзда тугаши мумкинлигини билади.

Унинг биргина бахти — ҳаво ҳужумлари, отишмалар, очлик ва касалликларга қарамай, уни ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсага тайёр оиласи борлигида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қамалда қолган уч ёшли қизалоқ