Фото: Reuters
Россия президенти Владимир Путин Украинада бирорта ҳам стратегик мақсадга эриша олмади, украиналиклар эса АҚШ кўмагида ўз мамлакатларини ер юзидан йўқ қилинишига йўл қўймади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден 13 январ, душанба куни Давлат департаментида ўз маъмуриятининг ташқи сиёсат соҳасидаги тўрт йиллик фаолиятини сарҳисоб қилар экан, баёнот берди.
Байден Украинадаги уруш ҳақида
«Путин Украинага кирганида, у Киевни бир неча кун ичида забт этаман деб ўйлаган эди. Лекин ҳақиқат шуки, бу уруш бошланганидан бери Киев марказида у эмас, фақат мен турганман», — дея таъкидлади президент.
«Мана энди, орадан уч йил ўтиб, Путин ўз стратегик мақсадларидан бирортасини амалга ошира олмади. У Украинани ўзига бўйсундира олмади, НАТО бирлигини бузмади ва йирик ҳудудий ютуқларга эриша олмади», — деди Байден.
Шу билан бирга, у Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди. Россия қўшни давлатга бостириб кириши бошланганидан бери Қўшма Штатлар Украинага ҳар қандай иттифоқдоши орасида энг катта ёрдам кўрсатди, дея эслайди AFP: «Сўнгги ойларда Байден яна бир бор қурол етказиб бериш ва бу мамлакатга молиявий ёрдам кўрсатишни кучайтирди».
АҚШ иттифоқчиларини мустаҳкамлаш ҳақида
Умуман олганда, Байден АҚШ президенти бўлган даврида «Америка кучайиб кетди, иттифоқчилари кучайди», деб ҳисоблайди. Қўшма Штатлар «глобал рақобатда ғалаба қозонмоқда», бу борадаги башоратларга қарамай, Хитой ундан ўтиб кета олмайди, Россия ва Эрон эса Қўшма Штатлар иштирок этмаган урушларда заифлашган, дейилади президент нутқида.
«Тўрт йил олдинги билан солиштирганда, Америка кучлироқ, иттифоқларимиз кучлироқ, душманларимиз ва рақобатчиларимиз заифроқ, - деди Байден. - Биз бунга эришиш учун урушга киришмадик».
Байден Яқин Шарқдаги можаро ҳақида
Ўзининг якуний нутқида Байден Исроил 2023 йил октябр ойида мамлакатга ҳужум қилган Ҳамас ташкилоти билан урушни давом эттираётган Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталди. Шу билан бирга, у томонлар ўртасида бўлажак ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни тайёрлаш бўйича АҚШнинг саъй-ҳаракатларини биринчи ўринга қўйди.
Байденнинг айтишича, музокарачилар Ғазо секторида Ҳамас томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ва у ерда тинч аҳолига гуманитар ёрдам етиб бориш имконини берадиган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга яқин.
«Қанча бегуноҳ инсонлар ўлдирилди, қанчадан-қанча жамоатлар вайрон бўлди. Фаластин халқи тинчликка, ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқига лойиқ. Исроил тинчлик ва ҳақиқий хавфсизликка лойиқ. Гаровга олинганлар ва уларнинг оилалари яна бирлашишга лойиқ, - деди Байден. - Ва шунинг учун биз ушбу шартномани тузиш устида ишламоқдамиз».
Байден Хитой ҳақида
АҚШнинг Хитой билан муносабатларини шарҳлар экан, Байден унинг маъмурияти уларни ривожлантиришга «масъулият билан» ёндашганини ва шу тариқа унинг президентлик давридаги тўрт йил давомида улар «можарога айланиб қолмаслигини» таъминлаганини таъкидлади.
АҚШ президенти якуний нутқида тўхталган яна бир мавзу иқлим ўзгариши бўлди. Шу билан бирга, у буни реал таҳдид деб ҳисобламайдиган АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп тарафдорларини танқид қилди. «Менимча, улар бошқа асрдан», деди Байден.
Трампнинг иттифоқчиси, миллиардер Илон Маскка тегишли бўлган X ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар Байденнинг нутқи эфирга узатилган Оқ уй постига изоҳларда президентни кескин танқид қилишди. Кўпчилик уни очиқдан очиқ масхара қилиб, маъмуриятининг кўплаб ютуқлари ҳақидаги нутқини «бемаънилик» ва «эртак» деб атади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”