date

Фарғонада метан шохобчаси 9,7 млрд сўмлик газни яширди

Фарғонада метан шохобчаси 9,7 млрд сўмлик газни яширди

Фарғона вилояти Сўх туманида жойлашган автотранспорт воситаларига метан газ тўлдириш шохобчасида йирик ноқонуний ҳаракат фош этилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ Комплайенс назорат тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган назорат тадбири давомида маълум қилинди.

Тадбир чоғида Сўх туманидаги “G.O.O.” хусусий корхонасига қарашли метан шохобчада газ ҳисоблагич қурилмасига ўрнатилган бир марталик тамғадан фойдаланиш қоидаси бузилгани аниқланди. Узилган тамға газ истеъмолининг яширилишига олиб келгани гумон қилинган.

Тадбирда мутасаддилар томонидан ҳодиса жойида далолатнома тузилди ва махсус қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди. Унга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар 9 миллиард 757 миллион сўм (тахминан 770 минг АҚШ доллари) этиб баҳоланди.

Мазкур ҳолат юзасидан барча далил ва тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Қонун бузилиши юзасидан жавобгарлик белгилаш мақсадида ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада метан шохобчаси 9,7 млрд сўмлик газни яширди