“Реал Мадрид” суперҳужумчиси Килиан Мбаппeнинг онаси Файза Ламари ўғли ҳаётига оид қизиқарли тафсилотлар билан ўртоқлашди. Унга кўра, Килиан ўзини майдонда, спорт муҳитида ҳаётдан ҳам эркин ва ишончли ҳис қилади — шахсий ҳаётини эса oнгли равишда чеклаган.
Ламарининг таъкидлашича, у ҳар доим ўғлининг спорт карьерасини шахсий ҳаётдан алоҳида кўради. Мбаппенинг уни ҳайратга соладиган жиҳати — мавсумни олдиндан пухта режалаштириш, “юқори-пасайиш” даврларини тўғри қабул қилиш ва сабр билан ўтиш. “Ўтган йил қийин паллалар бўлганида суҳбатлашдик. ‘Қиз дўст орттирсанг-чи?’ дедим. ‘Бундай шовқин-суронда оилавий ҳаётни қандай тасаввур қиласиз?’ деб жавоб қайтарди”, — дейди онаси.
Файза Ламари шунингдек, Килианнинг оддийликка интилиши ҳақида ҳам гапирди: бир куни у атрофни ҳис қилиш учун Peugeot 206 автомобилидa шаҳар четида айланиб чиққан. “Энди эса кўчада бемалол юра олмайди. Бу мени бироз ғамгин қилади”, — дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, Мбаппе майдонда ўзини энг тўлиқ намоён этади: у ерда у режага ёпишади, кайфиятни тўғри бошқаради ва жамоа манфаатини биринчи ўринга қўяди. Ламари фикрича, айни шу интизом ва режалаштириш уни элита даражасида ушлаб турибди.
Қисқаси, юлдуз ҳужумчи нурсочар прожекторлар остида яшагани сайин шахсий ҳаётдан воз кечмоқда, аммо бу — унинг онгли танлови. Майдонда эса у ҳали-ҳануз ўзининг энг бахтли ва эркин кўринишида.