date

Роналдуга Португалияда 22 йиллик хизмати учун нуфузли мукофот берилди

Роналдуга Португалияда 22 йиллик хизмати учун нуфузли мукофот берилди

Португалия миллий аренасида (Оэйраш) ўтган Portugal Football Globes тадбирида «Ан Наср» ҳужумчиси, 40 ёшли Криштиану Роналду Ватан термасидаги йигирма икки йиллик хизматлари учун махсус “Globo Prestígio” мукофоти билан тақдирланди. Тантанада футбол, футзал ва пляж футболи йўналишлари бўйича жами 12 та номинация ғолиблари эълон қилинди.

Роналдунинг миллий жамоа сафидаги ўзига хос рекордлари яна бир бор эътироф этилди: у Португалия шарафини 223 ўйинда ҳимоя қилган ва 141 гол уришга муваффақ бўлган. Катта турнирлардаги ютуқлари ҳам алоҳида тилга олинди — Евро-2016 чемпиони, шунингдек, Миллатлар Лигаси совринини икки бор кўтарган етакчи.

Моҳир снайпер учун бу мукофот нафақат шахсий эътироф, балки бутун бир авлодга илҳом бахш этган узоқ йиллик меҳнат ва барқарорликнинг қийматли баҳосидир. Португалия футбол ҳамжамияти эса ўз сардори номига муносиб овоз, муҳаббат ва ҳурматини яна бир бор намоён этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдуга Португалияда 22 йиллик хизмати учун нуфузли мукофот берилди