
Бугун Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А.Т. (1974-йилда Наманган вилоятида туғилган)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан биринчи инстанция суди ҳукми эълон қилинди. Айбланувчи илгари судланмаган, бироқ бир нечта жиддий моддалар бўйича жавобгарликка тортилди.
Суд қарорига кўра, А.Т. Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми — миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш, 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди — жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш, ва 244-3-моддаси — диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш каби ҳолатлар бўйича айбли деб топилди.
Суд Жиноят кодексининг 57-моддасига асосланиб ( енгилроқ жазо тайинлаш), 59 ва 61-моддалар тартибида жазони ҳисоблаб чиқди ва натижада A.T.га 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Ушбу жазo умумий тартибдаги колонияда ўталади.
Шу билан бирга, суд ҳукмига кўра, A.T.га тегишли деб ҳисобланган ва унга алоқадор тарзда фаолият юритган қуйидаги интернет ресурслар блокланиши белгиланди:
– Facebook ва Instagram тармоқларидаги “Mubashshir Аҳмад” саҳифалари
– Телеграм'даги “Азон Глобал – Муқобил ахборот-таҳлилий канали”
– YouTube'даги мазкур номдаги видеоканал
Мазкур ҳукм ҳали кучга киргани йўқ. Суд қароридан норози томонлар белгиланган тартибда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апеллятсия ёки кассатсия шикояти киритиш ҳуқуқига эга.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.