Эроннинг Мақсадлиликни текшириш кенгаши аъзоси Муҳаммадризо Бахонер мамлакатда мажбурий ҳижоб қонунининг ижроси тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Free Iran” телеграм канали хабар берган.
Бахонернинг таъкидлашича, ҳижобга оид қонун лойиҳаси эндиликда ҳуқуқий кучга эга эмас ва амалиётда татбиқ этилмайди. Унинг фикрига кўра, ҳижоб кийиш қонуний жиҳатдан мажбурий эмас ва бу учун ҳеч қандай жарима ёки ҳуқуқий оқибат белгиланмаган. Бу ҳақда полиция ҳам хабардор қилинган.
Мазкур баёнот мамлакатда ҳижоб масаласи юзасидан узоқ муддат давом этган ижтимоий баҳслар ва муҳокамалар фонида эълон қилинди. Энди Эрон тарихида илк бор ҳижоб тақиш шахсий танлов сифатида эътироф этилган ва ҳар бир аёл ўз хоҳишига кўра қарор қабул қилиши мумкин.
Бу ўзгариш Эрондаги ҳуқуқий ва ижтимоий муҳитдаги муҳим тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда, ҳамда шахсий эркинлик ва танловни ҳурмат қилиш тамойилини янада мустаҳкамлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!