22:35 / 22.01.2025
60

БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади

БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Фото: AP
2025 йилда ядровий таҳдид билан бир қаторда экзистенциал таҳдидлар қаторига иқлим инқирози ва назорат воситаларига эга бўлмаган сунъий интеллект (СИ) киради, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

«Бугун биз катта эътибор ва ҳаракат талаб қиладиган иккита янги ва чуқур таҳдидга дуч келяпмиз (...) - иқлим инқирози ва сунъий интеллектдан фойдаланишнинг назоратсиз кенгайиши», деди у Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида (WEF).

Гутерришнинг таъкидлашича, ядровий таҳдид ҳамон экзистенциал таҳдид бўлиб қолмоқда, аммо энди «у ёлғиз эмас».

БМТ Бош котиби инсониятнинг қазиб олинадиган ёқилғига қарамлигини «ҳеч кимни аямайдиган Франкенштейн йиртқич ҳайвони» деб атади. Унинг сўзларига кўра, глобал ҳароратнинг ошиши туфайли бутун дунё бўйлаб денгиз сатҳи кўтарилмоқда, ҳарорат эса асосан қазиб олинадиган ёқилғилардан фойдаланиш ҳисобига ошмоқда.

Гутерриш бутун дунё ҳукуматларини бу йил иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича янги режаларни тақдим этишга ваъда беришга чақирди. Бу режалар, БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши бўйича Париж келишувида белгиланганидек, глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 1,5 даражагача ошишини чеклаш мақсадига мос келиши керак.

Шунингдек, БМТ бош котиби тўғри назорат қилинмайдиган СИ ҳақида гапирди.

«Сунъий интеллектдан алдамчилик қуроли сифатида фойдаланиш мумкин. У иқтисод ва эркин бозорларни вайрон қилиши, институтларга ишончни сусайтириши мумкин ва унинг жанг майдонига таъсир ўтказиш қобилияти қўрқинчли», деди Гутерриш.

Шу муносабат билан у сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик ниҳоятда муҳим эканини ва бундай ҳамкорлик барча мамлакатлар ва одамларнинг ушбу технологиядан фойдаланиши ва ривожланишига ёрдам беришини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг