date

Брюсселда журналист Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинмоқда

Брюсселда журналист Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинмоқда

Европа махсус хизматлари Politico нашрининг Брюсселдаги собиқ мухбирига нисбатан Хитой фойдасига жосусликда гумонланиб тергов олиб бормоқда.

Report Европа бюроси Ғарб ОАВга таяниб хабар беришича, тергов ҳозирча дастлабки босқичда, шу сабабли иш бўйича маълумотлар жуда оз.

Журналистнинг ишдан кетиши уни жосусликда гумонланиб суриштирув бошлангани билан боғлиқми-йўқми — ҳозирча аниқ эмас.

Брюсселдаги Euractiv нашри маълум қилишича, улар изоҳ беришдан бош тортган журналистнинг шахсини билишади. Бироқ Politico ҳам бу ҳолат бўйича ҳозирча изоҳ бермаган.

Маълумотларга кўра, контрразведка ходимлари репортёрни халқаро ташкилотлар ва турли доираларга кириш имкониятларидан фойдаланиб, одам ёллаш учун потенциал нишонларни аниқлаган, деб гумон қилмоқда. Шунингдек, у айрим муассаса ходимлари билан шахсий муносабат ўрнатишга, жумладан, жинсий алоқа орқали маълумот олишга уриниб кўрган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Брюсселда журналист Хитой фойдасига жосусликда гумон қилинмоқда